pdf ФАНО НАЗАРИЯСИ ВА АМАЛИЁТИ

Владелец Число скачиваний: 84

Узбекистан, г. Карши

Каххарова Шахноза Абдимуминовна

Кандидат филологических наук

Мутахассисларнинг маълум қилишларича, XIII аср охири – XIV аср бошларига келиб тасаввуфда назария билан амалиётнинг бирлашиш жараёни кечган. Бу жараёнда тасаввуф илми бир томондан фалсафа ва ҳикмат билан бойитилган бўлса, иккинчи томондан уни амалиётга татбиқ қилиш ҳаракати пайдо бўлган. Тасаввуфнинг илк босқичларида, дейлик IX-X асрларда, унинг соф назарий тушунчаларини бойитишга эътибор қаратилиб, жумладан, фано ва бақо тушунчалари тарғиб қилинган. Кейинчалик уни амалда исбот қилишга уринишлар бошланган. Назария билан амалиётнинг бирлашишини сўфийлар орасида кўпроқ сўфий-шоирлар фаолиятида кузатиш мумкин.