pdf АЛИШЕР НАВОИЙ “ДИН ОФАТИ...” МУСТАЗОДИ

Владелец Число скачиваний: 93

Каххарова Шахноза Абдимуминовна

Кандидат филологических наук

Нуриллаева Шаҳзода Шукруллоевна

Магистрант

МУСТАЗОД арабча “орттирилган” деган маънони ифодалаб, шеърларда ҳар қайси мисрадан сўнг яна ярим мисра, аниқроғи, мисранинг биринчи ва тўртинчи рукнларига тенг бўлган ярим мисраси орттирилган лирик шеър шаклига айтилади. Алишер Навоий ўзининг “Мезонул авзон” асарида “... ва яна бу халқ (туркий) орасида бир суруд бор экандурким, ҳазажи мусаммани ахраби макфуфи маҳзуф вазнида анга байт бошлаб битиб, анинг мисраидин сўнгра ҳамул баҳрнинг икки рукни била адо қилиб, суруд мағоматиға рост келтурурлар эрмиш ва ани “мустазод” дерлар эмиш” деб мисол келтирадилар. Алишер Навоий туркий халқлар адабиётида мустазод деб номланувчи шеърий шакл мавжуд эканлигини ва бу шакл, албатта, қатъий ҳазажи мусаммани ахраби макфуфи маҳзуф вазнида ёзилиши таъкидлайди.