Владелец Алина Число скачиваний: 341
Турдибоев Бозор, Ҳамроева Нодира Нормуродовна
Термиз, Ўзбекистон
Борлиқ моддий ва руҳий, табиий ва ижтимоий борлиқ-жамият-лардан иборат. Жамият ибтидоий даврдан то ҳозирги кунгача табиий борлиқ-табиатга нисбатан ўзига хос бир бутунлик-яхлитликка эгадир. Аммо жамият ўз тарихий ривожланиши бўйича узлуклилик ва узлуксизликдан иборат. Худди шу узлуксизлик, давомийлик, жамият ядроси-маданий борлиқ ва унинг ютуқларининг ворисийлик асосида авлоддан-авлодга ўтказилиши табиатга ёки ўзга цивилизацияларга нисбатан жамиятни бир бутун яхлит деб ўрганишга асос бўлади. Агар тарихий яхлитлик жамиятнинг сифат муайянлигини ифода этса, тарихий жараён эса унинг ўзгаришини, жумладан илгарилама ҳаракатини акс эттиради.