pdf ЎХШАТИШЛАР БАДИИЙ НУТҚНИНГ ТАСВИРЛАШ МАНБАИДИР

Владелец Число скачиваний: 74

доцент Т.Алмаматов

(ДжГПИ, Узбекистан)

Сўз бадиий тил, бадиий нутқнинг ўқ томири, айниқса, ўз жилолари билан бадииятга хизмат қилса. Шу тил унсурлари воситасида дунёга келган бадиий асар ижодкор шахсининг иккинчи умри, меваси бўлади. Тилга жуда кўплаб даҳолар тавсиф беришган. Ижодкор халқнинг виждони, уни (тилни) халқдан айро тутиш мумкин эмас. Дарҳақиқат, тилда халқнинг ҳаётдаги ютуқ ва камчиликлари, муваффақият ва ютқазишлари, роҳату азоб-уқубатлари, қўйингки, бутун бошидан кечирганлари у ёки бу йўсинда акс этади. Натижада ҳар бир халқнинг миллийлиги, миллий характерлари, миллий маданияти, миллий ахлоқ-одоби, унинг табиати, руҳияти, миллий менталитети ўзига хос равишда авлоддан авлодга ўтиб келади, тил бирликлари – образли сўзлар ва ибораларда инъикос этади.