pdf АЛИШЕР НАВОИЙ КОТИБ ВА ХАТТОТЛАР ҲАҚИДА

Владелец Число скачиваний: 63

Мухаббат Усмонова

Фергана, Узбекистан

Ўз ижодида хилма-хил касб эгаларининг образларини яратган Алишер Навоий котиблар ва хаттотлар хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтган. Уларнинг мукаммал образларини яратиш билан бирга, ҳуснихат ва саводхонлик ҳам кишига маънавий кўрк бағишлаши, иззат ва ҳурмат келтиришини қайта-қайта таъкидлаган. Жумладан, улуғвор адабий обида - “Хамса” асарининг “Ҳайрат-ул аброр” достонидаги ўн иккинчи мақолат “Қалам шаққининг гуногунлиги ва аҳли қалам шиққининг буқаламунлиғи” дея номланади. Ушбу мақолатда муаллиф қалам аҳлининг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, турли соҳа кишиларининг тақдирига таъсири ҳақида муфассал сўз юритади.