pdf СЎФИЙЛАР КАМОЛОТИ ЙЎЛИДАГИ БОСҚИЧ, МАНЗИЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТАШҚИ ОЛАРНИНИ ИФОДАЛОВЧИ ТЕРМИНЛАР

Владелец Число скачиваний: 74

Л.Ибрагимова

(ДжГПИ, Узбекистан)

Ҳақ йўлига кирган дарвешнинг руҳий изтироблари, ўзлик (Ҳақ) сари сафаридан сўнг қўлга киритган маънавий маърифати “тавҳид” (бирлашиш), “фано” (йўқолиш) деб юритилади. Солик риёзатлар чекиб, руҳиятини поклар экан, ўзи билан Аллоҳ орасидаги масофани қисқартира бориб, вужуд тўсиқлари (маод, мосиво, парда)ни енгиб ўтиб, шахсий “Мен “дан қутулади ва тўлалигича мутлақиятга қўшилиб, у билан қоришиб, эриб кетади. Сўфийлар буни қатранинг денгизга қуйилиши ёхуд қизитилган темирнинг олов билан бир хил тус олиши билан қиёслаб, тушунтирганлар.