folder Филологические науки

Документы

pdf Халқ достонларидаги антропоиндикаторлар Популярные

Владелец Число скачиваний: 224

Худойназаров И.И. - филология фанлари номзоди

Сулаймонов Б.Н. – Қарши ДУ талабаси

Ўзбекистон Республикаси,

Қарши давлат университети

Индикатор (лот. “кўрсатгич”) лар антропонимларни тил луғат бойлиги тизимида ўзига хос алоҳида бир тизимга бирлаштирувчи воситалардир. Жумладан, антропоиндикаторлар антропонимларни алоҳида бир тизимга ажратиб олади.

pdf ХАМСАНАВИСЛИКДА НАВОИЙНИНГ ТУТГАН ЎРНИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 222

Равшанова Г.Қ.

Ўзбекистон Республикаси

Қарши давлат университети

Шарқ адабиётида хамсачилик анъанаси узоқ тарихга эга бўлиб, ушбу анъанани озарбайжон шоири Низомий Ганжавий бошлаб берган. Низомий яратган “Хамса” фақатгина ўз халқи адабиёти учунгина эмас, балки Шарқ халқлари адабиётида ҳам янги саҳифани очди. Низомийдан кейин хамса яратиш кучли бир адабий анъанага айланди. Хамса яратиш учун беш достон ёзибгина қолмасдан, балки Низомий достонларининг жанри, номланиши, композицияси, сюжети, вазни, образларига монанд бўлиши, аммо Низомий “Хамса”сининг такрори бўлмаслиги лозим эди. “Хамса” яратишга қўл урган ҳар бир ижодкор сўз санъати тараққиётида янги поғонага кўтарила олган намуна бўлиши керак. Бундай мураккаб анъана туфайли ўнлаб шоирлар хамса яратган бўлсаларда уларнинг аксарияти бу соҳада муваффақият қозона олмади. Низомийдан кейин фақатгина уч шоир улуғ хамсанавис бўлиб, Низомий қаторидан ўрин олишга муяссар бўлди. Булар ҳинд шоири Хисрав Деҳлавий, тожик шоири Абдураҳмон Жомий ва улуғ ўзбек шоири Алишер Навоийдир.

pdf ЭПИК МАҲОРАТ ВА ДОСТОНЧИЛИК ИЖРО ШАКЛЛАРИНИНГ ЎЗГАРА БОРИШИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 218

Очилов Н.К. - филология фанлари номзоди

Ўзбекистон Республикаси,

Қарши давлат университети

Бахшичилик ўзбек халқининг қадимий санъат турларидан бири бўлиб, у профессионал ижро билан боғлиқ маҳоратни талаб қилади. Бахшилар эпик репертуарининг асосини терма ва достонлар ташкил этиб, у махсус тайёргарликда устознинг шогирдга достон куйлаш сирларини оғзаки ўргатиши асосида амалга ошади. Шу боисдан ҳам бахшичилик санъатида устоз ва шогирд, бахши шахси ва унинг достон ижроси, анъана ва бадиҳа, жамоа ва индивидуал ижод, соз ва сўзнинг бадиий таъсир кучига эътибор каби масалалар муҳим аҳамият касб этади. Ўзбек халқ бахшиларининг эпик хотира ва билим даражаси ниҳоятда кенглиги ҳамда кўплаб насрий ва назмий мисралардан иборат достон матнларини ўзлаштириб, оғзаки асосда авлодларга ўтказа олганлиги “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Рустамхон”дек монументал достонларнинг етиб келишига сабаб бўлди. Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ўғли, Пўлкан шоир, Ислом шоир, Умир шоир, Юсуф Ўтаган ўғли, Раҳматулла Юсуф ўғли, Қодир бахшилардан кўплаб анъанавий достон намуналарининг ёзиб олинганлиги ва илмий-назарий асосда таҳлил қилинганлигининг ўзиёқ ўзбек халқ достонлари катта уч гуруҳ: қаҳрамонлик, романик ҳамда тарихий достонлардан иборат эканлигини кўрсатди.

pdf Юз лаҳза талқини Популярные

Владелец Число скачиваний: 222

Мўминова С. А., филология фанлари номзоди

Ўзбекистон Республикаси, Қарши давлат университети

Дунёда шундай сиймолар бўладики, улар нафақат ижоди, балки шахсий ҳаёти билан ҳам кишилар маънавиятини юксалтирадилар. Ана шундай дунё тан олган буюк шахслардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобурдир. Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг “Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур” [2011] номли достонида Бобурнинг ”Бобурнома”сидан илҳомланиб яратган юзта турли ҳажмдаги шеърлари ва мухаммаслари жамланган. Бу асар ҳақида шоирнинг ўзи китоб муқаддимасида шундай деб ёзади: “ … бу қисқа, аммо туганмас ҳаётнинг, зим-зиё оламни ёритган чақиндай тез сўнган, лекин, мана беш юз йиллардан буён тўхтамай давом этиб келаётган, мардлик ва матонат, ғурбату фироқ, меҳнату аламларга тўла умрнинг юз лаҳза, юз ҳолатини қўлимдан келганча ифодалаб беришга ҳаракат қилдим”[1.6].

pdf ҰЖЫМДАСТЫРУҒА БАЙЛАНЫСТЫ ПАЙДА БОЛҒАН ТЕРМИНДЕР Популярные

Владелец Число скачиваний: 221

Әмірова Гүлфара Оңалбайқызы

Қазақстан Республикасы, Алматы

Ұжымдастыруға көшудің негізгі себептерінің бірі елдің жалпы экономикалық дамуын тежеп отыратын ауыл шаруашылығының техникалық жағынан артта қалуы мен тауарлы өндірістің төменгі деңгейде болуы еді. Астық жинауды жеңілдету үшін шаруаларды колхоздарға біріктіру қарқынын жылдамдатуға шешім қабылданды. Қазақстанның астықты аудандарында колхоз құрылысының негізгі формасы – ауыл шаруашылық артельдері, ал мал шаруашылықты аудандарында – жерді бірігіп өңдеу жөніндегі серіктестік (ТОЗ) болуға тиіс еді.

pdf Ҳ.ШАЙХОВНИНГ “ОЛМОС ЖИЛОСИ” (БЛЕСК АЛМАЗА) ИЛМИЙ-ФАНТАСТИК ҚИССАЛАР ТУРКУМИНИНГ ИНСОН ТАҚДИРИГА АҲАМИЯТИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 318

Сапарова Зебинисо

г. Термиз, Узбекистан

Фантаст-адиб Ҳожиакбар Шайховнинг номи китобхонларга яхши таниш, унинг ўнлаб китоблари ҳамда ҳикоя, қиссалари “Фантастика”, “Саргузаштлар олами”, “Изловчи” сингари марказий алъманах ва журналлар саҳифаларида, чет элларда эълон қилинганди.

pdf ҲИКМАТЛАР ЖОЗИБАСИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 228

Ҳамдамов Акрам

Рузиев Кодир

Карши, Узбекистан

Ҳар қандай инсоннинг қалби халқ закосидан, ўз халқи яратган сўз дурдоналари гўзаллигидан завқ-шавққа тўлади. Бу муаззам баҳрамандлик туйғуси ижод аҳли яратган асарларда жуда аниқ кўзга ташланади.

pdf Ҳозирги ўзбек шеъриятида эстетик идеал ва унга ёндашув масаласи Популярные

Владелец Число скачиваний: 218

Карамова Шохида Луфтиллаевна

г. Карши, Узбекистан

 

Адабиёт пайдо бўлибдики, унинг эзгуликка хизмат қилиш вазифаси ўзгармай келади. Даврлар ўтиб, замонлар ўзгариб, адабиётнинг шакл ва мундарижаси янгиланиб бориши табиий, лекин унинг инсон руҳиятига, ҳис-туйғуларига дахлдорлиги моҳиятан аслига содиқдир. Худди шунингдек, бадиий адабиётда ижодкорнинг поэтик тафаккурини намоён этувчи эстетик идеал тушунчаси санъат асарлари билан ёнма-ён яшайди; бадиий асарларнинг умрини белгилайди.

pdf ҲУРРИЯТНИНГ ИЛОҲИЙ ТАЖАЛЛИСИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 226

Умарова Нилуфар Тураповна  

г. Карши, Узбекистан

«Сўз ҳақиқатнинг сояси ва парчасидир. Модомики соя ўзига тортар экан, у ҳолда ҳақиқат яна-да яхшироқ жазб этади. Сўз баҳонадир. Бир инсонни бошқа бир инсонга тортган сўз эмас, балки иккаловида мавжуд бўлган руҳий бирликдан бир парчадир. Агар бир инсон юз минг мўъжиза ва каромат кўрса, аммо унда валий ва набийга уйғун бир бўлак бўлмаса, бирлашмайдилар» - бу мавлоно Румий каломи. Истеъдод соҳибларининг қалби илоҳий туйғуга муштарак эканлигига ишора ҳамдир.

pdf “ҚИСАСИ РАБҒУЗИЙ”: МАНБАЛАРИ, ЎРГАНИЛИШИ ВА ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 233

ШОДМОНОВ Нафас

Узбекистан, г. Карши

Ўзбек адабиёти тарихида Носируддин Рабғузийнинг “Қисаси Рабғузий” асари насрий қиссачиликнинг илк ва юксак намунаси сифатида жуда кўп адабий хусусиятларга эга экани билан қайта-қайта мурожаатларга сабаб бўлиб келмоқда. Унинг ҳозирда бир неча қўлёзма нусхалари мавжуд бўлиб, улар XV асрда кўчирилган Лондондаги Британия музейида, XVI асрда кўчирилган Санкт-Петербург давлат кутубхонасида ҳамда Тошкент давлат Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида (инв. № 1025, 7397, 1874, 1834, 6246, 6685, 6127) сақланади. Тошкентда сақланаётган қўлёзмаларнинг деярли ҳаммасида асарнинг охирги варақлари мавжуд эмас. Лондон ва Санкт-Петербург нусхаларида асар ўрта варақларида нуқсон бор. “Қисаси Рабғузий” 1859, 1873, 1878 ва 1881 йилларда Қозонда, 1900, 1903, 1905, 1910, 1911 йилларда Тошкентда тошбосма усулида чоп этилган. Бу нашрлар нусхалари ҳам Тошкентда сақланади. Истанбулда ҳам “Қисаси Рабғузий” турк олимлари томонидан нашр эттирилган.