folder Исторические науки

Документы

pdf ЗАМАХШАРИЙ МЕРОСИ ВА УНИНГ ДИНШУНОСЛИК ФАНИ ТАРАҚҚИЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 334

Даурбекова Ирода

Самарқанд, Ўзбекистон

ЗАМАХШАРИЙ МЕРОСИ ВА УНИНГ ДИНШУНОСЛИК ФАНИ ТАРАҚҚИЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ

Ҳақиқатдан ҳам бизнинг ўлка алломалар юрти деб баҳоланса ҳеч муболаға бўлмайди.Абу Али ибн Сино, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний Мирзо Улуғбек каби улуғ аждодларимизнинг номлари,уларнинг улкан жаҳоншумул кашфиётлари ҳар бир юртдошларимиз ва ўсиб келаётган келажак авлодларга маълум машҳурдир.Абу Мансур Мотуридий, Маҳмуд Замахшарий, Имом Доримий, Аҳмад Фарғоний, Ҳаким Термизий, Имом Бухорий, Абу Бакр Наршахий, Қаффол Шоший, Абул Мўъин Насафий, Бурҳониддин Марғиноний, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор, Хожа Абдуллоҳ Ғиждувоний, Абул-Лайс Самарқандий, Абу Исо Муҳаммад Термизий каби алломаларнинг номи ва илмий мерослари мустақиллик шарофати билан уларнинг кенг жамоатчиликкабаҳраманд бўлмоқда. Ислом оламида ўзининг бебаҳо илмий мероси билан танилган Маҳмуд Замахшарий ана шундай алломалар жумласидандир.