Ачилов Нуриддин Абдугаффорович
Респ. Узбекистан Сурхандарьинская область, город Термез
Маълумки, шарқда оила, оила қуриш, унинг мустаҳкамлиги, фаравонлиги, барқарорлигини таъминлаш инсоннинг ўз миллати, аждод-авлодлари ва жамият олдидаги энг муқаддас бурчларидан бири ҳисобланади.Ўзбекистон Республикасининг Конститутциясида: “Оила жамятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга”, (1.13) деб қайд қилинган. Чунки, оила жамият ичидаги кичкина давлат бўлиб келган. Шу боисдан барча жамиятларда оилага ўзига хос муносабатда бўлинади. Оила-кишилар ҳаётининг энг муҳим қисми, жамиятнинг энг кичик ячейкаси, ижтимоий-иқтисодий, маданий,маърифий организмидир. Оила–кишиларнинг табиий-биологик, ҳуқуқий, маънавий муносабатларига асосланган бирликдир. “Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади”(1.13).