Раззоқова Шаҳноза Джуракуловна,
Тожиддинова Шаҳло Иззатуллаевна Бухоро,
Ўзбекистон (Бухара, Узбекистан)
Раҳбар ва унинг фазилатлари ҳақидаги дастлабки ғоялар Марказий Осиёда IX-асрнинг охири ва Х-аср бошларида тадқиқ этила бошланди. Бунда “ҳамма нарса ўз ҳаракатига муқобил акс таъсирда бўлади, жумладан бошқарув ҳам. Масалан, шахс идора қилинади, айни вақтда у идора қилади ҳам. Раҳбар ва тузум ҳам шундайдир”, деган фикрни илгари суриб, шарқу ғарб илм-фан ва маданияти тарихида қомусий олим сифатида шуҳрат қозонган Абу Наср Форобий (873-950)нинг хизматлари беқиёс бўлиб, у ўзининг “Фозил одамлар шаҳри” деб номланувчи жаҳоншумул асарида қуйидаги нуқтаи назарларни баён этган [1, 159-161]: