Менглиев Тўлқин Холиқул ўғли
Респ. Узбекистан Сурхандариньская область, город Термез
Жўраева Сарвиноз Соатмурод қизи
Респ. Узбекистан Сурхандариньская область, город Термез
Тўхтаев Сирожиддин Хайитмуродович
Респ. Узбекистан Сурхандариньская область, город Термез
Ибодуллаев Азамат Хасан ўғли
Респ. Узбекистан Сурхандариньская область, город Термез
Шониёзов Сайфиддин Камол ўғли
Респ. Узбекистан Сурхандариньская область, город Термез
Тупроқ таркибидаги фосфор элементи ўсимликларнинг озиқланишида энг муҳм элементлардан бўлиб, ўсимликлар фосфорсиз ҳаёт кечира олмайди. Чунки, ўсимлик органларида кечадиган модда алмашинуви жараёнининг асосий қисми фақат фосфор иштирокида амалга ошади. Ўсимликлар ҳаётининг бошланғич даврида, фосфорга ўта талабчан бўлади. Ўсимлик уруғдан ўсиб чиқиш фазасида фосфор билан тўлиқ таъминланмаса, кейинчалик қўшимча фосфор ўғити билан озиқлантириш орқали фосфор етишмовчилигини бартараф этиб бўлмайди. Бу жараён ўсимликларда кечадиган ўсиб ривожланиш жараёнини сусайтиради, органик қисмлар ҳосил бўлишини секинлаштиради ёки умуман тўхтайди, тупроқдан ўсимликларнинг азотни ўзлаштиришига ҳалақит беради ва ниҳоят ҳосилдорликнинг кескин камайиб кетишига олиб келади. Бу жараённи ғўза ўсимлигида ҳам кузатиш мумкин. Масалан, ғўза чигит таркибидаги мавжуд фосфор ҳисобидан унуб чиқади.