Канназаров Ажинияз Генжебаевич
город Нукус, Республика Узбекистан
Нафас олиш жараёни организмнинг нормал тирикчилик фаолиятини таъминловчи асосий физиологик омилларнинг бири. Нафас олишнинг биологик маъноси организмларда кислороднинг иштирокида окисланиш жараёнини амалга ошириш. Бунда албатта кислород иштирок этади, углерод ангидриди бўлинади, сув ва энергия ҳосил бўлади. Нафас олиш жараёнида организм ташқи муҳит билан алоқа қилади. Организмнинг ташқи муҳит билан узликсиз алоқаси нафас олиш жараёни орқали амалга ошади. Организмнинг ташқи муҳит билан алоқасининг аҳамиятли иккинчи йўли – бу хизматлари нерв ва гуморал йўллар билан бошқарилувчи “сезиш органлари” бўлиб ҳисобланади.