Владелец Алина Число скачиваний: 463
Олимова Хуршида
город Карши, республика Узбекистан
Дастлаб валентлик назариясида валентлик табиатини турлича ҳал қиладиган икки йўналиш — шаклий ва мазмуний йўналиш ажралди. Кейинги даврларда бу икки йўналиш орасида ўзаро яқинлашиш, сўз шакли ва унинг лексик маъносининг валентликлари ўртасидаги муносабатнинг мавжудлигига эътибор бериляпти. Шундай бўлишига қарамасдан, бу муносабатнинг характери турлича баҳоланмоқда. Натижада, валентликнинг кўп сатҳлилиги ҳақидаги тушунча майдонга келди. Хусусан Г. Хелбиг мантиқий-грамматик (логик), мазмуний ва синтактик валентликларга ажратади. Г. Хелбигнинг фикрига кўра, мантиқий валентлик —бу тушунчалар мазмуни ўртасидаги тилдан ташқаридаги (экстралингвистик) муносабатлар; мазмуний валентлик мазмуний аъзоларининг семаларнинг) боғланиш имконияти; синтактик валентлик маълум тур ва соннинг маълум бир тилда фарқ қиладиган очиқ позицияларининг зарурий ва қўшимча тўлдирилишидир.