Владелец Алина Число скачиваний: 244
Эргашова Садоқат, Давуров Ёқубжон
ТерДУ талабаси
(Ўзбекистон)
Яна ўша хаёллар... югуриб келиб елкамга қўлини ташлайди. Юрагимга яқин ўтиради-да, кўзларимга термулиб қолади. Мен эса бутунлай ўзимни йўқотиб қўяман. Борлиғим титроқнинг қарига чўкиб кетади... Дунёдаги энг митти қушнинг қанотларига юрагимни қўйиб учириб юборгим келади. Яна тағин ўзимни-ўзим юпатаман, ўзимдан таскин-у далда излайман. Тополаманми, йўқми у ҳақда ўйлаб ҳам кўришни хоҳламайман. Билмадим нимага, балким ўжарликдандир. Янаям аниқ жавоб айтиш мушкул. Сиз доим ҳам нимани ҳис қилётганингизни, нимани ўйлаётганингизни бошқаларга аниқ тушунтириб беролмайсиз-ку! Ёки менга ўхшаб хоҳламайсиз. Балким, умуман ўзингизга мажбурлик ҳиссини юклашни эп кўрмассиз. Тўғрими, нима дедингиз?