pdf ҚОРАҚАЛПОҒИСТОННИНГ ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА УЛАРНИ МУХОФАЗА ҚИЛИШ Популярные

Владелец Число скачиваний: 116

Раджапова С., Назарбаева Г., Баходирова Д., Ажиев А.Б.

г. Нукус, Республика Каракалпакстан

Ҳозирги вақтда атроф мухитни, ўсимлик ва хайвонат дунёсини мухофаза қилиш, шу билан бирга табиий ёдгорликларни авайлаб асраш асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Бунга сабаб шуки, инсон табиатни, унинг турли ўсимлик ва хайвонлар жамоаларини, биоценозларини ўзгартириб юборди. Шаҳар ва қишлоқларда завод ва фабрикаларнинг, қишлоқ–хўжалиги турли тармоқларининг хар томонлама ривожланиб кетиши, янги–янги ерларнинг узлаштирилиши, янги сув ҳавзаларининг барпо этилиши, баъзи сув ҳавзаларининг қуриб бориши табиат экологик ҳолатининг ўзгариб кетишига олиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида ўсимлик ва хайвонлар сон ва сифатининг ўзгаришига, тирик организмлар кўп ресурсларининг камайиб, ҳаттоки йўқолиб кетишга олиб келмоқда.