Обид Шофиев
Абдимурод Арсланов
Гўзал Ҳимматова
Респ. Узбекистан Сурхандарьинская область, город Термез
XX асрнинг 70-йилларида адабиётимизга бир қатор ижодкорлар кириб келди. Тоғай Мурод, Хайриддин Султон, Эркин Аъзам, Усмон Азим сингари адиблар аадбиётимизга ўзига хос руҳ, нафас олиб кирди. Улар орасида Эркин Аъзам ўзига хос услуби, овози, йўли билан ажралиб туради. Эркин Аъзам 1950 йилнинг 10 августида Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида туғилган. Ўта таъсирчан, хаёлпараст, китобга ўч бўлажак ёзувчи тўртинчи-бешинчи синфларданоқ шеъру ҳикоя ёза бошлаган. 1967 йилда ўрта мактабни битириб, Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факультетига ўқишга кирди. 1972 йили журналистика факультетини битириб, республика радиосида ишлай бошлади. Аввал, “Ватандош” таҳририятида дикторлик қилди, кейин адабий-драматик эшиттиришлар бўлимида муҳаррир бўлди. 1976-1981 йилларда “Гулистон” журналида муҳаррир, адабий котиб бўлиб ишлади. 1981-1986 йилларда “Ёшлик” журналида наср бўлимини бошқарди. 1986-1992 йилларда Ғафур Ғулом номидаги нашриётда таҳририят мудири, 1991-1994 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари бўлди. 1994 йилдан буён “Тафаккур” журналида бош муҳаррир лавозимида ишлаб келмоқда.