Владелец Алина Число скачиваний: 414
Шамсиддинов Бурхонжон Жакбарович
Фарғона вилояти Кўқон шахар
Марказий Осиёда уйғониш даврига келиб илм-фан, маданият ва дунёвий билимларнинг ривожланиши сабабли ўша даврга қадар мавжуд бўлган табиий-илмий, ижтимоий-фалсафий илмларни таснифлашга эҳтиёж сезила бошлади. Илмларни таснифлаш антик даврларданоқ бошланган бўлиб, асосан бу соҳа билан Афлотун, Арасту, Демокрит, Левкип, Зенон ва Эпикурлар шуғулланишган. Антик даврдаёқ қадимги Юнон файласуфлари умумий фан ҳисобланмиш фалсафанинг таркибидан риёзиёт, тибб каби фанларни ажратиб, алоҳида тадқиқ этган эдилар.