folder Географические науки

Документы

pdf Орол денгизининг экологик шароитга ҳамда аҳоли генафондига кўрсатган таъсири ва оқибатлари. Популярные

Владелец Число скачиваний: 406

Холмурзаев Ж.Э., Ўсканов К.А., Норматов Д.М.,

г. Джизак. Республика Узбекистан

Фан-техника тараққиёти жадаллашган сари инсоннинг атроф муҳитга бўлган муносабатлари ҳам борган сари фаоллашиб, у табиий бойликларни ишлаб чиқаришга бугун кечагидан, эртага эса бугунгидан кўпроқ ҳажмда жалб қилиш ҳаракатида меҳнат қилади. Табиатдан бойликларни тортиб олиш ва улардан инсоният эҳтиёжига кўпроқ сарф қилиш кучайган сари минг йиллар давомида барқарар бўлиб келган экологик мувозанат бузилиб, инсон билан табиат ўртасидаги муносабат мураккаблашиб, табиий ҳолат фалокат ёқасига келиб қолди. Ўзбекистон ҳудудидаги энг катта тектоник йўл билан вужудга келган кўллардан бири - Орол денгизидир. Орол денгизи - Ўрта Осиёдаги энг катта кўл бўлиб, сув сатхи 53,4 м. бўлганда майдони 66,1 минг кв. км, ўртача чуқурлиги 16,1 м., энг чуқур ери 69,0 м, энг узун ери 492 км, энг кенг жойи 292 км, ўртача шўрлиги 10-11°/оо, сув ҳажми 1062 км3 эди.

pdf ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ АҲОЛИСИНИ ҲУДУДИЙ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ЛАНДШАФТЛИ ЁНДАШУВ Популярные

Владелец Число скачиваний: 390

Абдувалиев Хайитбой Абдуганиевич

Фергана, Узбекистан

Дунё миқёсида аҳоли сонининг ўсишига назар ташласак, унинг дастлабки даврларда жуда секинлик билан ўсганлигига гувоҳ бўламиз. Бироқ, XIX асрнинг охирги чорагидан сўнг аҳолининг кескин ўсиши кузатила бошланди. Бунинг асосий сабаби эса аҳоли турмуш даражасининг кўтарилиши ҳамда тиббиёт соҳасининг ривожланиши билан характерланади. XX асрнинг иккинчи ярмидан эса ўсиш суръати янада жадаллашди. Хусусан, ишлов бериладиган ерлар инсоният яшаши учун қулай ҳудуд сифатида қаралади. Бундай ҳудудларда мавжуд аҳолининг 2/3 йисми истиқомат қилмоқда. Унинг устига дунёнинг урбанистик салоҳияти 50 фоиздан юқори бўлгани ҳолда уларда яшовчи 3,5 млрд аҳоли қуриқлик юзасининг 1 фоизида истиқомад қилмоқда. Шунингдек, дарё водийларида ва қуриқликнинг 200 м гача бўлган ҳудудларида зичлик ўта юқорилаб кетган. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, инсоннинг ресурсларга бўлган талаби ошиб бормоқда ва бу ҳолат аҳолининг ўсиб боришига тўғри пропорционалдир.

pdf “ЖИЗЗАХ” МИЗ: БУГУНИ ВА ИСТИҚБОЛИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 413

Курбанов К., Мирахмедова С., Камолов Э.

г. Джизак, Республика Узбекистан

“Жиззах” махсус индустриал зонани ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус фармони (18.03.2013 й.)ни моҳияти ва зарурияти ҳамда ўзбек-хитой саноат паркини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қиладиган минтақадаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий географик омиллар, ишлаб чиқариш ва минерал-хом ашё ресурслари каби мaсaлaлaр ҳақида илмий тушунчалар ҳосил қилишдан иборат.