pdf ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ АҲОЛИСИНИ ҲУДУДИЙ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ЛАНДШАФТЛИ ЁНДАШУВ Популярные

Владелец Число скачиваний: 391

Абдувалиев Хайитбой Абдуганиевич

Фергана, Узбекистан

Дунё миқёсида аҳоли сонининг ўсишига назар ташласак, унинг дастлабки даврларда жуда секинлик билан ўсганлигига гувоҳ бўламиз. Бироқ, XIX асрнинг охирги чорагидан сўнг аҳолининг кескин ўсиши кузатила бошланди. Бунинг асосий сабаби эса аҳоли турмуш даражасининг кўтарилиши ҳамда тиббиёт соҳасининг ривожланиши билан характерланади. XX асрнинг иккинчи ярмидан эса ўсиш суръати янада жадаллашди. Хусусан, ишлов бериладиган ерлар инсоният яшаши учун қулай ҳудуд сифатида қаралади. Бундай ҳудудларда мавжуд аҳолининг 2/3 йисми истиқомат қилмоқда. Унинг устига дунёнинг урбанистик салоҳияти 50 фоиздан юқори бўлгани ҳолда уларда яшовчи 3,5 млрд аҳоли қуриқлик юзасининг 1 фоизида истиқомад қилмоқда. Шунингдек, дарё водийларида ва қуриқликнинг 200 м гача бўлган ҳудудларида зичлик ўта юқорилаб кетган. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, инсоннинг ресурсларга бўлган талаби ошиб бормоқда ва бу ҳолат аҳолининг ўсиб боришига тўғри пропорционалдир.