pdf ШАРҚ ВА ҒАРБ ТАЪЛИМОТЛАРИДА СИЁСИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ КОМПОНЕНТЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА УЙҒУНЛИГИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 399

Ҳ.Расулов,

Сиёсий фанлар номзоди,доцент

Ў.Джўраева

Ўқитувчи(ТерДУ)

Сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар тарихи инсоният ижтимоий билимлари тараққиётининг ажралмас таркибий қисмидир. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар давлат ва ҳокимият, сиёсат ва ахлоқ, сиёсат ва ҳуқуқ, адолат ва тенглик, бошқарув ва қонунчилик, ҳақидаги турли ғоялар ва сиёсий-ҳуқуқий маданиятга хос компонентларни ўзида мужассамлаштиради. Бу жараёнлар инсоният сиёсий-ҳуқуқий тафаккури ва тажрибаси тарихи билангина боғлиқ бўлмасдан, балки ҳозирги замон сиёсий-ҳуқуқий тизимлари учун ҳам мустаҳкам пайдевор вазифасини бажармоқда.