pdf ЎСМИРЛАР ОРАСИДА ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШ (СУИЦИД)ГА ИЖТИМОИЙ МУҲИТНИНГ ТАЪСИРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 402

Авезов Олмос Равшанович,

Хамроев Суҳроб Рахматович

Бухоро, Ўзбекистон

Бугунги кунда долзарб муаммолар қаторида кечирилаётган ҳаёт маъносини йўқотиш билан боғлиқ ижтимоий хулқ-атворнинг энг фожиали кўринишларидан бири- ўз жонига қасд қилиш муаммоси жаҳон мутахассислари томонидан чуқур ўрганилмоқда. Тан олиб айтиш керакки, айрим объектив ва субъектив сабаблар туфайли кенг оммага ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатларининг статистик маълумотлари ёритилмайди. Бироқ, бу муаммо тобора оммалашиб ва ҳаттоки «ёшариб» бориши барча мутахассисларни ўзига жалб этмоқда.