Владелец Алина Число скачиваний: 381
Махмудова Зулфия Мехмоновна
Тўраева Дилрабо Алижон қизи
Бухоро, Ўзбекистон
Агрессив хулқ-атвор пайдо бўлишида кўпгина омиллар иштирок этади, шу билан бирга индивидуал ва ёш хусусиятлари, ташқи жисмоний ва ижтимоий шароитлар. Масалан, агрессивликни қуйидаги шароитлар таъминлаши мумкин: шовқин, жазирама иссиқ, тиқислик, экологик муаммолар, об-ҳаво шароитлари ва ҳ. Ушбу муаммонинг кўпгина тадқиқотчиларининг фикрича, шахснинг агрессив хулқ-атворининг шаклланишида асосий ролни бевосита унинг атрофидаги ижтимоий муҳит ўйнайди. Бизнингча, шахснинг агрессив хулқ-атворини пайдо қилувчи ва қўллаб қувватловчи баъзи бир етакчи омилларни ўрганиб чиқиш лозим.