pdf ДЕЛИНКВЕНТ ХУЛҚ-АТВОР – ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИК МУАММО СИФАТИДА Популярные

Владелец Число скачиваний: 701

Олимов Лазиз Ярашович,

Назарова Манзура Мустафо қизи

Бухоро, Ўзбекистон

Жамиятда мавжуд маънавий меъёрлар ёшларимизни жамиятда ўз ўринларини топишларига, интилувчан, ватанпарвар қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Дунё миқёсидаги глобал ижтимоий ўзгарувчанликнинг кучайиши муҳтожлик, жиноятчилик, миллатлар ўртасидаги низолар, ишсизлик, каби долзарб ижтимоий муаммоларни юзага келтирмоқда. Ушбу ижтимоий муаммоларни жамиятдаги ўзгаришларнинг салбий оқибатлари дейиш мумкин. Бозор муносабатларга асосланган жамиятда кундан кунга турли девиант ва делинквент хулқ-атвор намуналари юзага кела бошлади.