Владелец Олег Число скачиваний: 411
Бегматов Абдусамат Маматкулович
Алламуратова Мафтуна Рахматулла қизи
Норбоева Умида Эркин қизи
Термиз шаҳри, Узбекистан
Stevia rebaudiana Bertoni-кўп йиллик ўт ўсимлик бўлиб Asteraceae оиласига мансуб. Бу ўсимликнинг ватани Парагвай ҳисобланиб, маҳаллий аҳоли 1500 йилдан ортиқроқ вақт давомида ундан фойдаланиб келмоқда. Жанубий Американинг тропик минтақасига мослашган бу ўсимликнинг баргида 6-7% стевиозид моддаси мавжуд [1, с. 523]. У истеъмол қилинадиган шакарга нисбатан 200-300 маротаба ширин бўлсада паст калория беради, қувват манбаига эга эмас. Интродукция қилинаётган ўсимликларнинг гуллаш жараёнини, гулларнинг чангланишини ўрганиш уларни экологик ва биологик жиҳатдан тавсифлашга имкон беради. Кўпчилик олимларнинг изланишлари натижасида олинган маълумотларига кўра, ҳашаротлар, шамол ёрдамида ёки ўзаро чангланган ўсимликлардан сунъий йўл билан чангланишининг афзаллиги, гулларнинг морфологиясидаги ва биологиясидаги ўзгаришларга мослашувчанлик хусусиятларини келтириб чиқаради [2, с. 105].