pdf Қашқадарё дарёси қуйи оқими бўйи табиий флораси Популярные

Владелец Число скачиваний: 395

Чўлиева Муҳайё

Қарши,Ўзбекистон

Қашқадарё вилояти ҳудудида Ўзбекистоннинг нисбатан йирик дарё тизимларидан бири бўлган Қашқадарё дарёси жойлашган. Қашқадарё дарёси шимол ва шимолий-шарқда Зарафшон, шарқда Ҳисор тизмаларининг ғарбий тармоқлари ўралган бўлиб, ғарбда у Қарши чўли билан туташган [3]. Дарёнинг майдони 12 минг кв.км. Дарёнинг сув йиғилиш майдони эса 8780 кв.км. Дарё Тожикистоннинг Суғд вилоятидаги Ҳисор тизмасининг Ғарбий тармоғи бўлган Обихунда тоғларининг шимолий ёнбағридан Товтош довонидан 1,5 км., шимолий-шарқда 2960 метр баландликдан бошланади [2]. Юқори оқимида у плато бўйлаб, чуқур ва тор водийда оқади. Ярғақ ирмоғи келиб, қўшилгандан кейин водий бироз кенгаяди. Унинг эни 100-200 метрга етади. Шу ердан бошлаб, дарёда қайир пайдо бўлади. Дуғоба қишлоғидан ўткач, дарё нисбатан кенг оқади [3].Тоғлардан чиққандан сўнг Қашқадарёга чап томондан Ҳисор тизмасининг шимолий-ғарбий ва ғарбий томонларидан бошланадиган Жиннидарё, Чироқчидан 18 км. юқорида Оқсув, Танхоздарё, Ғузордарё ва Яккабоғдарёлар қуйилади. Бу ирмоқлар юқори оқимида чуқур ва тор водийда оқадиган типик тоғ дарёларидир [2].