Владелец Алина Число скачиваний: 387
ИМОМОВА НАСИБА ХУРРАМОВНА
г. Карши РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
Таълим тизимидаги чуқур ва кенг кўламда ислоҳотларнинг мазмуни ва амалга ошириш муддатлари Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да ўз ифодасини топган. Жумладан, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да таъкидланганидек, «Кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш» лозим.