pdf ЧЕТ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА САМАРАЛИ МЕТОДЛАР ВА УЛАРНИ ҚЎЛЛАШ УСУЛЛАРИ

Владелец Число скачиваний: 85

Тажиева Дилфуза Бахадировна

Ташкент, Узбекистан

Чет тилини ўқитишда дидактик жараён босқичларини муайян кетма- кетликда қуриш талабаларнинг билиш фаолиятини мавзу бўйича белгиланган мақсадларга мос ҳолда танланган ўқитиш методлари ёрдамида ташкил этиш демакдир. Ўқитиш методлари ўз мохияти ва мазмунига кўра маълум педагогик назарияга асосланган у ёки бу таснифга тегишли бўлади. Уларнинг самарадорлиги тўғрисида фикр юритилганда ўқитиш жараёнини изга соладиган ва уни мақсадли йуналтира оладиган, ўқитувчи ва талабанинг хамкорликдаги фаолиятини таъминлаш асосида жамият томонидан олий ўқув юртлари олдига қўйилаётган мақсадга нечоғлик эришилаётганини кўзда тутиш керак.