pdf ГИДРОТЕХНИК ИНШООТЛАРИДА ИШЛАТИЛАДИГАН ЙИҒМА ТЕМИР БЕТОН КОНСТРУКЦИЯЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН ГЕЛИОПОЛИГОНЛАРНИНГ ЙИЛ ДАВОМИДА УЗЛУКСИЗ ИШЛАШИНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН ЗАРУР ҚЎШИМЧА ЭНЕРГИЯ САРФИНИ АНИҚЛАШ Популярные

Владелец Число скачиваний: 329

Усмонов Фарход Бафоевич-

техникафанлари номзоди, доцент, Тошкент

ирригация ва мелиорация институти

Бухоро филиали

Ибодов Расул Қаримович, Ҳикматов

Фозилбек Санъатиллоевич, Одинаев Бахром

Мирзобобирович Тошкент ирригация ва

мелиорация институти Бухоро филиали талабалари.

(Бухоро,Ўзбекистон)

Темир бетон конструкцияларга нур ўтказувчи пленка қопқоқли гелиоқолипларда термик ишлов бериш технологияси (СВИТАП) йилнинг 5-6 ойи, текис сиртли нур қайтаргичлар билан таъминланган иссиқ йўқотилишидан ҳимояловчи гелиокамера (ТИГ) ларда гелиотермик ишлов бериш усули йилнинг 6-8 ойи мобайнида фақат қуёш энергиясидан фойдаланиб, қолипнинг суткалик алмашинувини таъминлаган ҳолда бетон ва темир бетон буюмларни ишлаб чиқаришни таъминлайди [1]. Гелиполигонларнинг йил давомида узлуксиз ишлашларини таъминлаш учун зарур қуёш энергиясининг етишмайдиган қисмини тўлдириш мақсадида ишлатиладиган анъанавий энергиянинг сутка давомидаги дозаланган сарфини аниқлаш жуда муҳимдир.