pdf АСФАЛЬТОБЕТОН ҚОРИШМАЛАРИНИ ФИЗИК-МЕХАНИК ХОССАЛАРИГА МИНЕРАЛ КУКУННИ ТАЪСИРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 213

Товбоев Бахром Хабибуллаевич,

Умирзоқов Зарпуллa Антарович

(Джизак, Узбекистан)

Асфальтобетон қоришмаларни тайёрлашда ишлатиладиган минерал кукунлар оҳактош, доломит ва бошқа карбонат жинсларни майдалаб, кукунга айлантириш йўли билан олинади. Минерал кукунлар учун ишлатиладиган карбонат тоғ жинслари таркибидаги тупроқ аралашмалари 2 фоиздан ошмаслиги керак. Минерал кукунлар қурилишда ишлатиладиган органик боғловчи материаллардан ташкил топган қоришмалар ва бетонлар тайёрлашда тўлдирувчи сифатида катта аҳамиятга эга бўлган қурилиш материалидир. Минерал кукунлар тайёрланаётган қоришма материалларнинг майда-майда ғовакларига кириб, органик боғловчи материалларнинг ўзаро яхши бирикишига ва мустаҳкам қоришма олишга катта ёрдам беради. Шунинг учун ҳам минерал кукун билан битумнинг қоришмасини умумлаштириб, асфальтбоғловчи материал деб таърифлаш мумкин.