Владелец Алина Число скачиваний: 295
Баҳриддинова Башорат Маъдиевна
(Қарши, Ўзбекистон)
Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаётида рўй берган ўзгаришлар давлатнинг рамзий белгиларидан бири, алоқа-аралашувнинг муҳим воситаси, ижтимоий-руҳий ҳодиса бўлган тил ва унинг тадқиқи билан шуғулланувчи тилшунослик тараққиётида ҳам янги даврни бошлаб берди. Мустақил давлатнинг расмий тили сифатида она тилимизнинг меъёрийлигига бўлган талаб янада ортди. Тилнинг тўғрилигини имловий, пунктуацион, услубий саводхонлик даражаси белгилаб беради. Инсоннинг оғзаки ва ёзма нутқида маънавий маданияти акс этади. Сўнгги йилларда ўзбек адабий тили ва адабий тил услубларининг тараққий этиши, ёзма нутқ маданиятининг ўсиши, республикамизда матбуот ва нашриёт ишларининг кенг ривожланиши пунктуациянинг ижтимоий-амалий аҳамиятини янада оширди, қўлланиш доирасини ва функциясини кенгайтирди.