Владелец Алина Число скачиваний: 242
Алижон Эсанов
Респ. Узбекистан Сурхандариньская область, город Термез
Обиджон Шофиев
Респ. Узбекистан Сурхандариньская область, город Термез
Қаҳрамон Раимов
Респ. Узбекистан Сурхандариньская область, город Термез
70-80-йилларда ўзбек адабиётида бир қатор ижодкорлар кириб келди. Улар орасида Тоғай Мурод алоҳида ажралиб туради. У ўзининг услуби, йўли, овозига эга бўлган ёзувчидир. Тоғай Мурод адабиётимизга янги образлар, янги оҳанглар олиб кирди у 1948 – йили Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилди. 1972 йил ТошДУ (Ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган бўлажак адиб, ўзининг иш фаолиятини республика радиосидан бошлади. 1976-йилдан бошлаб “Ўзбекистон физкультурачиси” газетасида, 1982-йилдан “Фан ва турмуш” журналида хизмат қилди. Илмга чанқоқ Тоғай Мурод 1985-1987 йилларда Москвадаги Жаҳон адабиёти институтида ўқиб келди. 1976 – йили яратилган “Юлдузлар мангу ёнади” номли илк қиссаси билан кўплаб китобхонлар, адабиётшунослар эътиборига тушди. У ўз устида тинмай ишлади. Ҳар бир асарини яратиш учун, ҳаққоний чиқиши учун изланди. У ўзининг бетакрор, сара қиссалари, романлари, ҳикоялари, таржималари билан ўзбек адабиётини, шубҳасиз бойитди. Бу асарлар адабиётимизда ўз тили, ўз йўли, ўз услубини яратган катта истеъдод ёзувчи бор эканлигидан далолат беради.