Владелец Алина Число скачиваний: 262
Мустафаева Н.У. Шойназарова В.Х.
Термез,Узбекистан
Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини қўллашга бўлган эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда.Чет тилларни ўқитишда замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш маълум даражада дарс услубини ўзгартиради, дарс жараёнида ижобий натижалар беради. Айниқса чет тилларини ўқитишда педагогик технологиянинг тадбиқи стандарт тизимга нисбатан ўкув жараёнини жадаллаштириб, талабада илмга қизиқишни оширади. Бундан ташқари педагогик технология ўқитувчи ва талабаларнинг биргаликдаги фаолиятига асосланган ҳолда талабаларни мустақил фикрлашга ўргатади, ўқув материалини ўзлаштиришда уларнинг фаол иштирокини таъминлайди ва ўқитиш натижасини кафолатлайди.