pdf ЎЗБЕК ТИЛИ КУЛОЛЧИЛИК ТЕРМИНЛАРИНИНГ ГЕНЕАЛОГИК ҚАТЛАМЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 142

Жабборов Э. - филология фанлари номзоди,

Маннонова М. - магистр

Ўзбекистон Республикаси,

Қарши давлат университети

Тарихий манбаларда келтирилишича, кулолчилик касб-кори неолит даврида шаклланган. Археологларнинг текширишлари ва тарихчи олимларнинг таъкидлашларича, кулолчилик касби билан дастлаб аёллар шуғулланган. Эркаклар эса деҳқончилик, овчилик ва чорвачилик сингари хўжалик соҳалари билан машғул бўлишган. Кулолчилик маҳсулотлари кулолчилик чархи пайдо бўлишига қадар асосан қўлда бажариб келинган. Чархнинг пайдо бўлиши маҳсулот тайёрлаш сони ва сифатининг ошишига ижобий таъсир этган. Бу кашфиётнинг кулолчиликда қўлланиши эркакларнинг ҳам кулолчилик буюмлари ясаш иши билан жиддий шуғулланишлари учун имконият яратган.