Владелец Алина Число скачиваний: 245
Otazhonova Dildor
Bukhara, Uzbekistan
Инсон яралибдики, унинг тафаккури ташқи олам билан ҳамоҳанг тарзда тараққий этиб боради. Инсон тафаккури ва тил бир-биридан ажратиб бўлмас омиллардир. Онг, тафаккур билан ташқи олам муносабатлари моҳиятини тўлалигича ўрганиш кўплаб соҳалар учун муаммо бўлиб келмоқда. Шу ўринда тилшунослик соҳаси учун ҳам инсон онгининг нутқий мулоқотда турлича намоён бўлиши ташқи оламни моҳирона сўзларда ифода этиши масалаларининг долзарб муаммоларидан бири сифатида ўрганиб келинмоқда. Бу хусусда рус тилшунос олими Б.Н. Головиннинг қуйидаги фикрини келтириб ўтиш жоиздир, “меҳнат, тил ва фикр бир вақтнинг ўзида биргаликда ўзаро таъсир қилиб шаклланган ва ҳамон тараққий этиб келмоқда” [1, с. 230]. Аммо, бу борадаги мунозарали фикрлар ҳанузгача ушбу муаммога нуқта қўймаган.