Владелец Алина Число скачиваний: 254
Урзия Жаксимова
Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри
Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг иккинчи босқичида «ўқув-тарбиявий жараённи илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш» алоҳида кўрсатиб ўтилган. Юртбошимиз И.А.Каримовнинг: «Янги дарсликларни, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини ўз вақтида ишлаб чиқиш ва жорий этишни таъминлашни алоҳида назорат остига олиш зарур» деб таъкидлаганидек, олий ўқув юртлари таълим тизимида таълим мазмунини ўзлаштиришда талабаларнинг билим савияси, ўзлаштириш даражаси, таълим манбаи, дидактик вазифаларга мувофиқ ва муносиб равишда интерфаол методлар қўлланилади.