pdf ДОСТОНЧИЛИК ПОЭТИК МАКТАБЛАРИ АЛОҚАСИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 215

Доцент Бобожонов Шариф Худошукирович

Ўзбекистон Республикаси, Қарши шаҳри

Мустақиллик туфайли халқимиз узоқ асрлар давомида яратган ва бизгача етиб келган моддий ва номоддий маданий меросни асраб-авайлаш, ёшларни миллий қадриятлар руҳида баркамол инсон қилиб камол топтиришга хизмат қилдириш ҳамда келгуси авлодларга мерос қолдириш маънавиятимизнинг устувор вазифаларидан бири сифатида кун тартибига қўйилган. Республикамиз Президенти Ислом Каримов истиқлолнинг илк кунларидан бошлаб тарихимизни холисона чуқур ўрганиш, моддий ва номоддий маданий меросни асраш, халқчил анъаналарни давом эттириш ва ривожлантириш тўғрисида мақолаларида, асарларида изчил йўл-йўриқ кўрсатиб, шу соҳада ўнлаб фармонлар, қарорлар чиқарди.