pdf БАДИИЙ АСАРЛАРДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЛАҚАБЛАРНИНГ ЛЕКСИК ХУСУСИЯТЛАРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 217

Мансур Хамидов Термиз

давлат университети магистранти

Тил тараққиётида, ривожланиши ва бойишида турли омиллар сабаб бўлиб хизмат қилади. Жумладан, бадиий асарларда ёзувчи тил хазинасини бойитувчи кашшофдир. Бу бевосита асар ижодкорининг тилдан қай йўсинда фойдаланишига боғлиқ узлуксиз жараёндир. Чунки ҳар бир яратилган янги бадиий асарда тилнинг биз илғамаган ноёб нодирликлари бунёд этилади. Барча ватандошларимизнинг дилида эл-юртга эътибор билан бирга она тилимизга ихтиёр ҳам пайдо бўлиши учун ўзбек тилида яратилган ўлмас асарлар жозибасини тил орқали бутун халқимиз дилига етказиб беришимиз керак . Тил – бадиий адабиётнинг миллий шакли экан, тилнинг қудрати, жозибаси бадиий асарларда бўй кўрсатади.