pdf ПУБЛИЦИСТИК МАТНДА УЮШИҚ БЎЛАКЛАРНИНГ КЎЛЛАНИШИ. (ТОХИР МАЛИК АСАРЛАРИ МИСОЛИДА) Популярные

Владелец Число скачиваний: 240

Усмонов Аслам Қаршибоевич.

Усмонова Умида Бахтиёровна

Джизак, Узбекистан

Маълумки, ҳозирги замон ўзбек тилида гапнинг уюшик бўлаклари ёзувчиларнинг асарларида стилистик восита сифатида кенг кўлланилади. Чунки улар фикрни аниқ, тулиқ, образли ифодалайди, шунингдек, нутққа ифодалилик, эмоционаллик ва кўтаринкилик бериш учун хизмат килади. Ёзувчи Тоҳир Маликнинг публицистикасида уюшиқ бўлакли гаплар кенг қўлланилган. Гапларда уюшик бўлакларнинг грамматик кўрсаткичлари белгили ёки белгисиз шаклларда кўлланилган. Бу ҳолатларда ҳам маълум бир услубий мақсад кўзда тутилган. Масалан, куйидаги гапда грамматик кўрсаткич бўлган тушум келишиги қўшимчасининг уюшик булакларнинг охиргисига қўшилиши умумийлик мазмунини ифодалаган: Ота-онаси, оила аъзолари, қариндошлари, кўшнилари, ҳамкасбларини ранжитиб юрган одам беш вакт намоз ўқиб қўйгани учун Худонинг розилигига етиша олармикин?(Т.Малик. 7. 251.).