pdf ЛИСОНИЙ БЕЛГИНИНГ АСИММЕТРИК ДУАЛИЗМИ С.О.КАРЦЕВСКИЙ ТАЛҚИНИДА Популярные

Владелец Число скачиваний: 250

Бегашева Ш., Хайдарова

Р. O`zbekiston Respublikasi, Termiz shahri, Termiz Davlat Universiteti

Кишилар ўзаро алоқа-аралашув жараёнини йўлга қўйиш учун турли восита- лар, имо-ишора, кўча ҳаракати қоидалари, темир йўл, денгиз транспорти белги- лари ва шу каби рамзлардан, фан «тиллари» (кимёвий реакциялар, математик амалларни ёзишда қўлланиладиган рамзлар ва ҳ.к) тизимидан ва табиийки, тилдан кенг фойдаланадилар. Ҳатто, ахборот узатишнинг энг самарали усуллари кашф этилган бизнинг давримизда хам тил бу жараёнда ўзининг етакчи мавқеини саклаб қолмоқда. Бунинг сабаби шундаки, тил ҳар қандай фикрни ифодалаш ва узатиш учун лозим бўлган барча имконият ва қулай- ликларга эга бўлиши баробарида, фикрнинг ўзини шакллантириш қуроли ҳам ҳисобланади. Бинобарин, тил ҳақида фун-кционал асимметрия (номутаносиблик) нуқтаи назаридан гапирадиган бўлсак, у алоқа-аралашувнинг бирламчи, асосий, юқорида кайд этилган бошқа воситалар эса иккиламчи, нутқ вазияти талабига кўра юзага келган қуролларидир.