pdf ҚЎШМА ГАП ТАРКИБИДА ЙИҒИҚ ГАПЛАРНИНГ НУТҚИЙ ВОҚЕЛАНИШИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 259

Юлдошева Н.Э. - филология фанлари номзоди

Ўзбекистон Республикаси,

Қарши давлат университети

Гап предикатив бирликларнинг миқдорига кўра иккига бўлинади: 1. Содда гап. 2. Қўшма гап. Содда гап бир марказдан, яъни битта шаклланган кесимдан иборат бўлса, қўшма гап икки ва ундан ортиқ марказдан, яъни икки ва ундан ортиқ шаклланган кесимдан ташкил топади. «Мазмуни, грамматик тузилиши ҳамда оҳангига кўра бир бутунликни ташкил этган, боғловчи ёки боғловчи вазифасидаги воситалар ёрдамида бириккан қурилмалар қўшма гапни ташкил этади.