pdf ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТНИНГ АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ҚИЛИНАДИГАН ҲУДУДЛАРИ ВА УЛАРНИНГ БИОЛОГИК ХИЛМА- ХИЛЛИКНИ САҚЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 346

Усмонова Саодат, Холдорова Гулбаҳор, Қаюмова Мухаббат

Джизак, Узбекистан

Жиззах вилоятининг жануби-шарқий ҳудудларида жойлашган Туркистон ва Нурота тоғларининг ўрта ва юқори қисмлари ўрмонлар билан қопланган. Тоғларнинг безаги бўлиб келган бу ўрмонлар ХХ асрда инсонларнинг кучли таъсирида деградацияга учраб чала чўлларга айлана бошлади. Шу ўринда табиатшунос олим А. Гумболдтнинг «Инсондан аввал ўрмон бўлган, одам ўзи билан чўл келтиради», деган фикри қайсидир маънода ўз тасдиғини топмоқда.