Владелец Алина Число скачиваний: 364
Сулаймонов И.И
Филология фанлари номзоди,
Самарқанд давлат университети
Тадқиқ этилаётган давр ижтимоий сиёсий ҳолати Амир Темур салтанати даври, умуман Шарқ минтақасида жойлашган ҳудудлар тарихида энг мураккаб жараён бўлиб, темурий шаҳзодаларнинг тож-тахт учун кураши энг авж олган палласи ҳисобланади. Аслида бу воқеаларнинг боши, салтанат учун курашнинг илдизи ҳали Амир Темур ҳаётлик пайтидаёқ пайдо бўлган эди. «Темур валиаҳд қилиб белгиланган Жаҳонгирнинг ўғли Пирмуҳаммадни феодалларнинг ҳеч бири тан олмади. Ўзаро низолар бошланиб кетди» [8; 161]. Аслида бу қарама-қаршиликлар Амир Темур саройидаги гоҳо ошкора, гоҳо яширин тарзида олиб борилган зиддиятларда пайдо бўлган эди.