pdf МИРЗО УЛУҒБЕКНИНГ ИЛМИЙ МАКТАБИ ВА УНИНГ ИЛМ-ФАН РИВОЖИГА ТАЪСИРИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 317

Махмудов Т.И.

Самарқанд давлат университети

мустақил изланувчиси

Дунё тамаддуни марказларидан бири бўлган Марказий Осиёда илм-фан ривожланиши анча қадимги даврга бориб тарқалади ва ўрта асрларда у ўзининг юқори чўққисига кўтарилди. Темурийлар даври Марказий Осиё фани ва маданияти тарихида нихоятда муҳим босқични ташкил қилади. Мирзо Улуғбек бу давр илм-фани, маданияти ва маърифатининг ёрқин вакилидир. Ўша давр тарихчиси Давлатшоҳ Самарқандий ўзининг “Тазкират уш-шуаро” (“Шоирлар зикри”) асарида “Мирзо Улуғбек ҳандаса (геометрия) илмида мажастийкушо эрди” [1], - деб таъкидлайди. Улуғбек Қадимги юнон олимларидан Платон (Афлотун), Аристотель (Арасту), Гиппарх (Иббархус) ва Птолемий (Батлимус), Шарқ олимларидан Фаробий, Хоразмий, Беруний, Ибн Сино ва Носириддин Тусийларнинг илмий меросидаги астрономик тушунчалар билан таниш эди [2].