pdf МУКАММАЛ ҚОНУН – ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ ГАРОВИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 356

Абдусамадов Фаррух Музаффар ўғли

Джизак, Узбекистан

Музаффаров Асрор Мамалатифович

Ташкент, Узбекистан

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб юртимизда муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида олиб борилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг мақсади мамлакатимиз Конституцияси ва умумэътироф этилган халқаро меъёрларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг ҳаёти, соғлиги, қадр-қиммати ва бошқа қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини шакллантиришга қаратилган. Шуниси аҳамиятлики, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар жамият ҳаётининг барча жабҳаларида намоён бўлаётган кенг кўламли ўзгаришлар билан узвий боғлиқликда ҳамда мантиқий изчилликда босқичма-босқич амалга оширилмоқда.