pdf БОЛАЛАР СОҒЛИҒИНИ АСРАНГ Популярные

Владелец Число скачиваний: 374

Рахматова Маъсума Умаровна

(Термиз, Ўзбекистон Республикаси)

Боланинг овқат ҳазм қилиш системаси унинг марказий нерв системаси ҳолатига, бутун организмнинг ўсиши ва ривожланишига боғлиқ бўлган қатор хусусиятларга эга. Овқат ҳазми оғиз бўшлиғидаёқ бошланиб, бу ерда овқат майдаланади ва сўлак билан аралашади. Сўлак таъсирида овқатдаги крахмалнинг кўп қисми эрийди ва кейинги парчаланишга тайёр бўлади. Овқат оғиз бўшлиғидан қизилўнгач орқали меъдага тушади. Ёш болаларда меъдага кириш йўли тўла беркилмайди ва нозик бўлади. Шунинг учун ёш бола эмганини осонгина қайтариб ташлайди. Ошқозонда меъда шираси таъсирида крахмал парчаланади ва овқат оқсилларининг дастлабки парчаланиши содир бўлади. Болалар ичаги яхши ривожланган бўлиб, катта одамнинг ичагидан бирмунча узунроқ бўлади [1, c. 384]. Ишланган овқат ингичка ичакнинг ички юзаси майда сўрғичлардан ташкил топган шиллиқ пардада осон сўрилади.