folder Политические науки

Документы

pdf MUSTAQILLIK DUNYOQARASHI VA ERKIN TAFAKKURINI SHAKILLANTIRSH Популярные

Владелец Число скачиваний: 415

TerDu O`zbekistonda demokratik jamiyat qurish

nazariyasi kafedrasi o`qituvchisi M.I.Dosnazarova

Milliy g’oya, milliy mafkura tushinchalari kengi vaqtlarda tez-tez ishlatiladigan bo’lib qoldi. Bu bejiz emas, albatta. Har qaysi jamiyatning, shu jumladan mustaqil Respublikamizning ham, o’z oldiga qo’y-gan aniq maqsad va muddaosi bor. Milliy mafkura ana shu maqsadlarni ifoda etadigan qudratli kuchdir.

pdf ВАТАНПАРВАЛИК – ЮКСАК СИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИНГ ИФОДАСИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 365

Ҳ.М.РАСУЛОВ,

Сиёсий фанлар номзоди, доцент Ш.Жумаева ўқитувчи

Термиз, Ўзбекистон

Мустақиллик йилларида ватанпарварлик тарбиясига давлатимиз сиёсатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида, кадрлар сиёсати масаласига оид чиқишларида алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Жумладан, масъул раҳбар кадрларни танлашда «кўпроқ ҳаракатчан, ватанпарвар, юртпарвар, интилиши зўр, куюниб гапириб, ҳаётда ёниб яшайдиган одамлар билан ишлашга мен тайёрман»[1.с.86], деган эди. Ҳақиқатан шундай кишилар фаолияти, меҳнати билан мустақиллигимизни мустаҳкамлашимиз ва демократик жамият қура олишимиз йўлида фуқароларимизда ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш зарурияти доимо кун тартибида туриши лозим.

pdf ГЛОБАЛ МИГРАЦИОН ИНҚИРОЗ: ВАЗИЯТ, САБАБ ВА ОҚИБАТЛАР Популярные

Владелец Число скачиваний: 373

Маматкулов Санжар Тошпулатович

Джизак, Узбекистан

Бугунга келиб жаҳон ҳамжамияти яна бир глобал муаммо – миграция муаммосига дуч келди. Айрим мутахассислар инсоният тарихида “янги эра” бошланганини таъкидлашмоқда. ОАВ да тарқатилаётган ахборотларнинг аксарияти мазкур муаммо ҳақида бўлиб қолди. Хўш, нима учун бу муаммо глобал муаммо даражасига етди? Унинг асосий омиллари нимада? Ва жаҳон ҳамжамияти бу муаммони ечишга қодирми? Бу каби саволларга жавоб топиш ижтимоий-сиёсий фанлар олдида турган ҳозирги замоннинг энг долзарб масаласи бўлиб қолди.

pdf ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИКДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ РОЛИ Популярные

Владелец Число скачиваний: 360

Музаффаров Асрор Мамалатифович

Ташкент, Узбекистан

Абдусамадов Фаррух Музаффар ўғли

Джизак, Узбекистан

Фуқаролик жамияти юксак даражада уюшган, тартибли муносабатлар тизимига таянган, ўзини-ўзи бошқариш механизмлари мукаммал қарор топган жамиятдир. Бу жамият шароитида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ҳамда манфаатларини акс эттирувчи, муҳофаза этувчи турли туман уюшмалар, бирлашмалар, нодавлат ташкилотлар ва идоралар давлат ҳокимиятидан мустақил ҳолда, ўзини-ўзи бошқариш тамойили асосида жўшқин фаолият кўрсатади.