Владелец Алина Число скачиваний: 373
Маxсудова Ойсара Нишоновна
Тошкент, Ўзбекистон
(ТАТУ, “Чет тиллар” кафедраси )
Бугунги кунда ҳар бир мамлакатнинг кежаги, эртанги куни унинг билимли, ўз мустақил фикрига эга бўлган, ҳар томонлана чуқур мулоҳаза юрита оладиган ёшлари қўлида эканлигини бутун жаҳон тан олмоқда. Дунёнинг қайси мамлакатидан бўлмасин қатор фан олимпиадаларида ғолиб чиққан, спорт соҳасида юксакликка кўтарилаётган, бир нечта тилларда ўз фикрини бемалол ёрита оладиган, интеллектуал билимлари орқали улкан кашфиётларга қўл уриб ўз юртининг фахрига айланиб бораётган ёшларни бутун дунёда кўришимиз мумкин. Бизнинг юртимизда ҳам мустақилликка эришган илк кунларимиздан бошлаб юрт бошимиз Ислом Каримов томонларидан Ўзбекистоннинг келажаги бўлмиш ёшларга жуда катта эътибор қаратиб келинмоқда. Бунга мамлакатимизда олиб борилаётган ёшлар сиёсатининг ўзи яққол мисол бўла олади.