Владелец Алина Число скачиваний: 356
Машробов А.А., Каримов Р.Р., Дўсбеков Т.Б.,АбулқосимовО.А., Ғафорова Ш.В.
Ўзбекистон, Термиз
Дағал озуқаларга маккажўхори ва кунгабақор поялари, сомон, похол, ҳар хил ўтдан тайёрланган пичанлар киради. Уларнинг таркибида кўп миқдорда оғир ҳазм бўладиган клетчатка (40%) бўлади, натижада улар олдиндан тайёрланмаса моллар организми томонидан қийин ҳазм бўлади. Уларнинг яхши ейилишини таъминлаш мақсадида иссиқлик ва механик йўл билан ишлов берилади. Дағал озуқаларни биологик ва кимёвий ишлов бериш услуби нафақат озуқаларнинг яхши ейилишини таъминлаб қўймасдан тў-йимдорлиги ва ҳазм бўлишини ҳам яхшилайди.