pdf ЎЗБЕКИСТОНДА ЭКОТУРИЗМ ИМКОНИЯТЛАРИ ЁКИ ТАБИАТНИ АСРАШГА ЯНГИЧА НАЗАР Популярные

Владелец Число скачиваний: 343

Тобиров Одилжон Қобилжон ўғли

Фарғона вилояти Кўқон шахар

Юртимиз гўзал табиатининг сўлим гўшалари, пурвиқор тоғлари, зилол сувли сойлари, яшил гиламга бурканган қир-адирлари, ўзга сайёралар рельефини эслатувчи қум барханлари ҳар қандай сайёҳнинг эътиборини тортиши турган гап. Бугунги кунда сайёҳларни юртимизга жалб этадиган йўналишлардан бири экотуризм бўлиб, у ҳудуд табиати билан танишиш, экологик барқарорлик тамойилларига асосан маҳаллий аҳолининг ўз она ерига бўлган меҳрини кучайтириш билан боғлиқ миллий қадриятлар, удумлар ва маросимларни ўрганиш, мавжуд экологик муаммоларга муносабатини билдиришни ўз ичига олади.