Владелец Олег
Чориев И.К., Жумаев О.Б.
Термиз, Ўзбекистан
Электрон ҳукумат – давлат органлари фаолиятини янги шаклда ташкил этиш ҳисобланиб, ахборот-коммуникация технологиялари асосида тезкорлик сифат даражасини ошириш ва ташкилот ва фуқароларнинг давлат хизматлари ва давлат органлари фаолияти натижалари ҳақидаги маълумотни олиш учун қулай шароит яратишни таъминлашдан иборат. Ҳукумат электрон воситалар ва инновацион технологиялар ёрдамида аҳолига, тижорат ташкилотларига, ҳукумат тузилмалари ўртасида ўзаро муносабатларни такомиллаштиришда самарали хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.